«Барселона» ёзда бир қатор футболчиларни сотади

«Барселона» ёзда бир қатор футболчиларни сотади

«Барселона» футбол клуби ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчилар билан хайрлашишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Diario Sport».

Нашр маълумотига кўра, клуб январ ойида фаол бўлмайди, бироқ ёз учун катта режалар тузмоқда.

Ёзги трансфер ойнаси очилиши билан каталонияликлар марказий ҳимоя ва ярим ҳимоядаги бир неча футболчиларни сотишни режалаштирмоқда. Клуб аллақачон таклифларни кўриб чиқмоқда.

Клубни тарк этиши мумкин бўлган ўйинчиларнинг аниқ исмлари ҳали маълум қилинмаган, бироқ «Барселона» ушбу сотувлардан камида 80 миллион евро даромад қилишни режалаштирмоқда.

Ансу Фати масаласи алоҳида муҳокама қилинмоқда. Вингерни сотиш ёки ижарага бериш режалаштирилмоқда, аммо битим барча томонларни қониқтириши керак. Испаниялик ўйинчи эса «Барселона»нинг асосий таркибидаги ўрни учун курашмоқчи.

Дўстларингизга ҳам юборинг: