Жанубий Кореяда навбатдаги импичмент

Жанубий Кореяда навбатдаги импичмент

Мухолифат президент вазифасини бажарувчи Хан Док Суга қарши импичмент эълон қилди. Бунга президент Юн Сок Ёлни лавозимидан четлаштириш бўйича якуний қарорни қабул қиладиган Конституциявий суд таркибига оид келишмовчиликлар сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилган, кейинроқ парламент унга иккинчи уриниш бўйича импичмент эълон қилган эди.

Президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Хан Док Су Конституциявий суд судяларни тайинламади ҳамда ҳукмрон ва мухолифат партиялари келишувга эришмагунча, буни қилмаслигини айтди.

Мухолифат Ханда Конституцияни ҳимоя қилиш учун малака ва иродаси йўқлигини билдирди. Агар у президент вазифасини бажарувчи лавозимидан четлаштирилса, мамлакатни молия вазири Чхве Санг Мокк бошқаради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: