Россияда масжидга ўт қўйишга ҳаракат қилишди

24-декабр куни кечқурун полицияга ўт қўйилгани ҳақида хабар келди. Серпуховда, Пушечная кўчасидаги масжид деворида куйган қора излар бор эди, ёнида эса бир нечта синган шишалар.
Полиция кузатув камераларини текшириб, масжид яқинидаги панжарадан ошиб, темир йўл релслари томон югуриб кетган 20-25 ёшлардаги икки нафар номаълум одамни пайқаган. Жиноят жойида терговчилар иккита тайёр Молотов коктейли топдилар.
Хабарга кўра, мулкни қасддан йўқ қилиш бўйича жиноий иш очилган. Гумонланувчилар ҳозирча қўлга олинмаган.