Камол Адван касалхонаси билан алоқалар узилди

Камол Адван касалхонаси билан алоқалар узилди

Ғазо соғлиқни сақлаш раҳбари Камол Адван касалхонаси билан алоқа узилганини айтди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги директорининг Ал-Жазира телеканалига маълум қилишича, босқинчи Исроил кучлари Ғазо шимолидаги шифохонага бостириб кирган ва 350 кишини, шу жумладан, ўша пайтда у ерда бўлган барча беморлар ва ходимларни чиқариб юборган.

Унинг сўзларига кўра, шифохона билан алоқа узилган ва у ерга борган тез ёрдам машиналари нима бўлаётгани ҳақида ҳеч қандай хабар етказиш учун қайтиб келмаган.

Директорнинг қўшимча қилишича, кеча жиноятчи Исроил армияси шифохонанинг бир қисмини ёқиб юборган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: