Озарбайжон жавоб қайтарди
Озарбайжон ҳаво йўллари самолёт ҳалокатидан сўнг, Россиянинг бир қанча йўналишларини тўхтатди. Озарбайжон Ҳаво Йўллари бу ҳаракат ҳалокат бўйича терговнинг дастлабки натижаларига жавоб бўлганини айтди.
Озарбайжон Ҳаво Йўллари чоршанба куни Қозоғистонда содир бўлган самолёт ҳалокати муносабати билан жума куни Россиянинг етти шаҳрига парвозларни тўхтатди.
Бу самолёт Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси томонидан урилгани ва бортдаги йўловчиларнинг кўпчилиги ҳалок бўлгани ҳақидаги даъволардан кейин содир бўлди.
Авиакомпания бу ҳаракатни “ҳалокат юзасидан терговнинг дастлабки натижаларини ҳисобга олган ҳолда… ва парвозлар хавфсизлиги хавфини ҳисобга олган ҳолда” амалга оширганини айтди.
Интерфакс ахборот агентлигининг хабар беришича, Озарбайжон Ҳаво Йўллари Россиянинг олтита йирик шаҳри, жумладан, Москва ва Санкт-Петербургга парвозларни амалга оширишда давом этади.
Шу билан бирга, Россиянинг жанубий Минералние Води шаҳрига йўл олган Озарбайжон Ҳаво Йўллари рейси жума куни Россия ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилганидан сўнг Бокуга қайтди, деб хабар берди Россия давлат ТАСС ахборот агентлиги.