Путин тажовузкор урушга чек қўйиши керак — Озарбoйжоннинг мухолифат партияси

Путин тажовузкор урушга чек қўйиши керак — Озарбoйжоннинг мухолифат партияси

Озарбoйжоннинг “Мусават” мухолифат партияси Azerbaijan Airlines самолёти уриб туширилгани сабабли Россияни Украина билан урушни тўхтатишга чақирди.

«Путин режими украин ва рус халқлари ўртасида катта қурбонликларга олиб келган, шунингдек, бошқа халқларда катта йўқотишларга сабаб бўлаётган тажовузкор урушга чек қўйиши керак», дейилади партиянинг Тuron агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотида.

“Мусават” Озарбoйжон ҳукуматини Россияга барча парвозларни тўхтатишга, Россия ҳукуматини эса Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокати учун узр сўрашга чақирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: