Вьетнамда гиёҳванд моддалар савдосида айбланган 27 киши ўлимга ҳукм қилинди

Вьетнамда гиёҳванд моддалар савдосида айбланган 27 киши ўлимга ҳукм қилинди

Суд жиноий гуруҳ раҳбари Ву Хоанг Оан ва унинг 26 шеригига ўлим жазосини берди. Яна олти нафар айбланувчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, икки нафари эса 20 йиллик қамоқ жазосини ўташи белгиланди.Бу ҳақда Tuoi Tre газетаси хабар бермоқда

 

Нашрнинг ёзишича, жиноий гуруҳ 2018 йил мартидан 2022 йил ноябригача Камбожадан Вьетнамга наркотик моддаларни олиб ўтиш билан шуғулланган. Бу даврда улар томонидан 626 килограммдан ортиқ турли турдаги тақиқланган моддалар чегарадан ўтказилган.

 

Айбланувчилар ҳар сафар давомида 50 килограммга яқин гиёҳванд моддаларни олиб ўтганини тан олишган. Жами 129 та шундай рейслар амалга оширилган.

 

Аввалроқ Парагвайда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган “Марангату” операцияси давомида 57 тонна марихуана мусодара қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Колумбия полицияси 225 тонна кокаинни мусодара қилганди.

 

Бундан ташқари, полиция олтита кемани ҳам қўлга олди. Бу кемалардан Австралияга гиёҳванд моддаларни ташиш учун фойдаланилгани айтилмоқда.

 

25 ноябрда эса Салвадорда 50 миллион долларлик кокаин ортилган қайиқ ушланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: