Volkswagen электромобилларининг ҳаракати ҳақидаги маълумотлар интернетга тарқалди

Volkswagen электромобилларининг ҳаракати ҳақидаги маълумотлар интернетга тарқалди

Volkswagen компанияси VW, Audi, Seat ва Skoda брендларидан 800 мингта электромобилнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотлар сизиб чиққанини тасдиқлади.

Германиянинг Der Spiegel нашрига кўра, сизиб чиққан маълумотлар ҳайдовчиларнинг исмлари ва алоқа маълумотлари билан боғланиши мумкин.

Volkswagen’нинг дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича шўъба корхонаси Cariad воқеани «хато конфигурация» натижаси деб атади ва учинчи шахслар томонидан маълумотлардан суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳали аниқланмаганлигини таъкидлади.

Компаниянинг ишонтиришича, сизиб чиқиш пароллар ёки тўлов маълумотлари каби махфий маълумотларга таъсир қилмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: