Пуэрто Рикода авария туфайли мамлакатнинг барча электр станциялари ишдан чиқди
Пуэрто Рикода 30 декабрдан 31 декабрга ўтар кечаси авария натижасида мамлакатдаги барча электр станциялари ишдан чиқиб, умумий электр таъминотида узилиш юз берди.
El Nuevo Dia газетасининг ёзишича, авария орол жанубидаги Гуаянилла муниципалитетида жойлашган электр станциясида содир бўлган.
Мамлакатнинг асосий электр станцияси Luma Energy ерости кабеллари шикастланиши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда, бироқ мамлакатдаги барча электр станцияларини ишдан чиқарган авариянинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум.
Электр энергияси ишлаб чиқарувчи Genera PR компаниясининг расмий вакили Иван Баэс 31 декабрь куни электр таъминоти мамлакатнинг айрим ҳудудларида тиклана бошлаганини айтди. Бироқ Luma Energy тиклаш жараёни бир неча кун давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Ҳозирда Пуэрто Рикода 1,3 миллиондан ортиқ аҳоли электрсиз қолмоқда. Маълумот учун, мамлакат аҳолиси 3,2 миллиондан сал кўпроқни ташкил қилади.