Қозоғистонда наркотик сотганлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

Қозоғистонда наркотик сотганлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

Қозоғистонда наркотиклар ишлаб чиқариш ва сотиш учун эндиликда умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин. Бу ҳақда «zamon.uz» ёзмоқда.

Тўқаев имзолаган янги қонунга кўра, айбдорлар 15–20 йилгача қамоқ ёки мол-мулки мусодара қилинган ҳолда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

«Закладка» қўювчилар учун жазо енгиллаштирилди: аввал 5–10 йил берилган бўлса, энди 5–8 йил этиб белгиланди.

Бу ўзгариш, асосан, ёшлар ва ўсмирларни наркотик савдоси учун қўлланилиши ҳолатлари инобатга олиниб қабул қилинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: