Россия учувчисиз учоқлари 1 январ куни Киевга ҳужум қилди
Россиянинг учувчисиз учоқлари 1 январ, чоршанба куни эрталаб Украина пойтахти Киевга ҳужум қилди.
Шаҳарнинг Печерский районида турар жой бўлмаган бинога, шунингдек, кўп қаватли турар жой биносига зарар етди, бир неча қаватлар қисман вайрон бўлди. Турар жой биноси ҳукумат қароргоҳи ёнида ва президент девонидан, шунингдек, меъморий ёдгорликлар реестрига киритилган уй ва Украина Миллий банки биносидан узоқ бўлмаган ерда жойлашган.
«Россияликлар Киев марказидаги оддий уйларга зарба беришди. Киев марказидаги уйлар камида тўртта «Шаҳед»лар билан ҳужумга учраган», деб ёзди президент девони раҳбари Андрей Ермак Telegram-каналида.