Россия Япония ва Жанубий Кореяга ҳужум қилиш режаларини ишлаб чиқди –Financial Times

Россия Япония ва Жанубий Кореяга ҳужум қилиш режаларини ишлаб чиқди –Financial Times

Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.

Сешанба куни чоп этилган мақолада айтилишича, Британия газетаси россиялик ҳарбий режа тузувчилар 2014-йилгача тузган махфий ҳужжатларни кўрган.

Ҳужум режалари НАТО билан уруш Шарқий Осиёда кенгайган деган тахмин асосида офицерларни тайёрлашга қаратилган бўлган.

Россия нишонлари рўйхатидаги дастлабки 82 та объектлар марказий ва минтақавий қўмондонлик штаблари, ҳаво базалари ва денгиз иншоотлари каби ҳарбий мудофаа объектлари ҳисобланади.

Улар орасида Япониянинг энг шимолий Хоккайдо префектурасидаги Окушири оролидаги Япония Ҳаво ўзини-ўзи мудофаа кучларининг радар базаси суратлари ҳамда нишонга олинган бинолар ва иншоотларнинг аниқ ўлчовлари бор.

Қолганлари Хонсю ва Кюшу оролларини боғлайдиган Япониянинг Канмон туннели ва Токио шимоли-шарқидаги Ибараки префектурасидаги Токай қишлоғидаги ядровий мажмуа каби фуқаролик инфратузилма объэктлари.

Жанубий Кореяда рўйхатга жануби-шарқдаги Похан шаҳридаги пўлат заводи ва Пусандаги кимё заводлари каби саноат объектлари киради.

Икки давлат учун мўлжалланган нишонлар рўйхати Россиянинг қанотли ракеталарининг имкониятларини тушунтиришга қаратилган тақдимотда келтирилган.

Тақдимотда, шунингдек, Россия ҳарбийларининг 2014-йил феврал ойида Япония ва Жанубий Корея ҳаво мудофаасини синовдан ўтказиш учун юборилган Ту-95 стратегик бомбардимончи самолётларининг миссияси ҳақидаги ҳисоботи ҳам ўрин олган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: