52 йил олдин йўқолиб қолган британиялик соппа-соғ топилди

52 йил олдин йўқолиб қолган британиялик соппа-соғ топилди

Йўқолган одамни қидиришнинг энг узоқ давом этган изланишларидан бири омад билан якунланди. Британия полицияси ярим асрдан кўпроқ вақт олдин ғойиб бўлган аёл тирик ва соғ-саломат топилганини тасдиқлади.

Шеила Фокс 1972 йилда Англиянинг марказий қисмидаги Ковентри шаҳрида ғойиб бўлганида 16 ёшда ва ота-онаси билан яшар эди. Полиция уни бирор эркак билан алоқада бўлиб, у билан қочиб кетган бўлиши мумкин деб тахмин қилган.

Терговчилар томонидан аввалги ишларни қайта кўриб чиқиш жараёнида топилган Фокснинг эски фотосурати унинг топилишига ёрдам берди. Сурат нашр этилганидан бир неча соат ўтиб, полицияга йўқолган аёл ҳақидаги маълумот билан қўнғироқ қилишган.

Ушбу маълумот ортидан Фокс топилган ва полициянинг айтишича, у «хавфсиз ва мамлакатнинг бошқа қисмида яшайди».

Вест-Мидлендс полициясининг «очилмай қолган ишлар» бўйича гуруҳидан детектив Женна Шоу Шейла 50 йил ўтиб бўлса-да топганидан хурсандлигини айтади.

«Ҳар бир бедарак йўқолган одамнинг ўз ҳикояси бор ва уларнинг оилалари ва дўстлари уларга нима бўлганини билишлари ва улар билан қайта учрашишларига умид қилишлари керак», – дея қўшимча қилган у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: