Ғазо секторида қанча одам ҳалок бўлди?
Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳужумлари 2023-йил октабр ойида бошланган можародан бери фаластинликларнинг қурбон бўлганлар сонини 45,600 га яқинлаштирди.
Бундай маълумотлар сектор Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинди.
“2023-йил октабр ойидан бери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари қурбонлари сони 45 581 кишига етди, яна 108 438 киши жароҳат олди”, — дейилади ҳисоботда.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, сўнгги 24 соат ичида Исроил томонидан ўққа тутилиши натижасида анклавда 28 фаластинлик ҳалок бўлган, 59 нафари яраланган.