У бир хонадоннинг 5 нафар аъзосини сабабсиз пичоқлаган, улардан бири ҳалок бўлди, тўрт нафари жароҳатланди.

 

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 3 январь куни Нукусда ФВВга қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган аскар ҳарбий қисмдан чиқиб кетиб, маст ҳолатда ўткир тиғли жисм билан эшиги очиқ турган хонадонга кириб ухлаб ётган 5 нафар фуқарони сабабсиз пичоқлаган ва бунинг оқибатида жабрланувчиларнинг бири вафот этган. Қолган 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми ва 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми «а, л» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 2005 йилда туғилган гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

 

Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борлимоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: