«Афросиёб» поезди Каттақўрғонда ҳам тўхтаб ўтади

«Афросиёб» поезди Каттақўрғонда ҳам тўхтаб ўтади

2025 йилдан «Афросиёб»нинг Каттақўрғон бекати ташкил этилади, деб хабар беради Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, «Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори президент қарори билан тасдиқланган «Самарқанд вилоятининг туман (шаҳар)ларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури»да ушбу бекат фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.

Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига 2025 йилда «Афросиёб» поездининг Тошкент—Бухоро йўналишида Каттақўрғон пунктига тўхтаб ўтишини ҳамда Самарқанд—Каттақўрғон электр поезди йўналишларини ташкил этиш вазифалари топширилган.

Шунингдек, Булунғур—Самарқанд шаҳри—Жума—Каттақўрғон шаҳри йўналишида электр поезди қатновини йўлга қўйиш белгиланган. Бунинг учун замонавий поезд вагонлари олиб келиш, оралиқ тўхташ темирйўл бекатлари инфратузилмасини яхшилаш режалаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: