“Ливерпуль” — “Манчестер Юнайтед” учрашуви ўтказилиши сўроқ остида турибди
Англия премер-лигасининг 20-тури доирасида ўтказилиши режалаштирилган “Ливерпуль” — “Манчестер Юнайтед” ўйини бекор қилиниши мумкин.
Бунга Ливерпуль шаҳрига ёққан кучли қор сабаб бўлиши мумкин.
“Ливерпуль” клуби матбуот хизмати берган хабарга кўра, бугун эрталаб хавфсизлик йиғилиши бўлиб ўтган ва унда учрашув одатдагидек ўтиши режалаштирилган.
Эндиликда жорий шароитларни баҳолаш учун яна бир хавфсизлик йиғилиши бўлади. Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
Маълумот учун, “Ливерпуль” АПЛда 18 ўйиндан сўнг 45 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда, “Манчестер Юнайтед” эса 19 ўйинда 22 очко жамғариб, 14-ўринда бормоқда.