Қатар Сурияни ҳар жабҳада қўллаб-қувватлашини билдирди
Қатар Ташқи ишлар вазирлигидаги давлат вазири Муҳаммад ал-Хулайфий ва Суриянинг янги маъмуриятидаги ташқи ишлар вазири Асаад Ҳасан аш-Шибоний телефон орқали республикадаги вазиятни муҳокама қилди.
Бу ҳақда амирлик ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.
Маълумотларга кўра, суҳбат чоғида ал-Хулайфий, шунингдек, ал-Шибонийни Қатар Сурияни барча соҳаларда, хусусан, гуманитар соҳада қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонтирди. Ўз навбатида, Сурия ўтиш даври ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Доҳанинг Сурия халқига нисбатан мустаҳкам позицияси учун миннатдорчилик билдирди.