Вучич Москванинг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда

Вучич Москванинг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда

Қўшма Штатлар 56 фоиздан ортиғи Россиянинг «Газпром нефт» ва «Газпром» компанияларига тегишли бўлган Сербиянинг NIS (Naftna industrija Srbije) нефт-газ компаниясига қарши тўғридан-тўғри санкциялар жорий қилишни режалаштирмоқда. Санкциялар 15-мартдан кучга кириши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич Сербия ҳукумати йиғилишида маълум қилди.

Вучичнинг айтишича, бундай қарор Сербиядаги нефтни қайта ишлаш ва нефт-кимё корхоналари учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Шу муносабат билан у янги Америка маъмурияти билан учрашиш учун АҚШга боришни режалаштирмоқда. Унинг ташрифи 20-январга, Доналд Трамп инаугурацияси кунига мўлжалланган.

“Биз ўз овозимизни Американинг янги маъмурияти эшиттириш учун курашдик. Мен Трампдан кўп нарса кутаман ва Сербия фуқароларини хурсанд қиладиган ўзгаришларга умид қиламан”, — деди Вучич.

Вашингтондаги музокаралардан сўнг Вучич Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи. У инқироздан чиқиш учун мумкин бўлган қадамларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Вучичнинг сўзларига кўра, суҳбат 25-27 январ кунлари бўлиб ўтиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: