Хитойда инсон метапневмовируси эпидемияси кузатилмоқда

Хитойда инсон метапневмовируси эпидемияси кузатилмоқда

Хитойда инсон метапневмовируси (HMPV) эпидемияси кузатилмоқда — Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси

 

Қайд этилишича, 23-29 декабр кунлари бутун мамлакат бўйлаб шифохоналардаги беморлардан олинган нафас олиш йўллари намуналари таҳлили натижаларига кўра шундай хулосага келинган. Қайд этилишича, Хитойда ўткир респиратор инфекциялар, жумладан грипп, одам метапневмовируси ва риновирус фаол тарқалмоқда.

 

14 ёшгача бўлган болалар орасида метапневмовирус билан касалланиш кўпаймоқда. Маълумотларга кўра, Хитойнинг шимолий ҳудудларида касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада юқори.

 

Шифокорларнинг таъкидлашича, метапневмовирус инфекцияси, юқори ва пастки нафас йўлларининг шикастланиши билан бирга кечади. Одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан ўткир респираторли инфекция шаклида пайдо бўлади. Метапневмовирус болаларда ва иммунитети заифлашган инсонларда бронхитни келтириб чиқаради.

 

Маълумот учун, метапневмовирус (HMPV) янги турдаги вирус эмас, бироқ Хитойнинг шимолида 14 ёшгача бўлган болалар орасида касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли эътибор қозонди.

 

Метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, ҳаво-томчи ёки ифлосланган юзалар билан алоқа орқали тарқалади. Ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари Хитойдан бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: