Ғазо секторида совуқдан ҳалок бўлган чақалоқлар сони 8 нафарга етди

Ғазо секторида совуқдан ҳалок бўлган чақалоқлар сони 8 нафарга етди

Бомбаланаётган Ғазо: 458-куннинг асосий воқеалари.

Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Буриж, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилдилар. Бир кунда 23 киши шаҳид бўлди. Уруш бошланганидан бери 45 805 киши шаҳид бўлди.

Ал-Қассам бригадалари: Ал-Қудс бригадалари билан биргаликда Байт Лаҳия ҳудудида 10 нафар босқинчини йўқ қилдик ва ярадор қилдик.

Наблусдаги Ғарбий Соҳилда босқинчилар 17 ёшли болани ўлдиришди. Ҳарбийлар ҳимояси остидаги 188 муҳожир Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди.

Наблус ва Женин қаршилик жангчилари босқинчилар ва Фаластин маъмурияти кучларига қарши шиддатли жанглар олиб бормоқда.

«Анcаруллоҳ» ҳаракати етакчиси Ҳизом ал-Ассад иброний тилида хабар эълон қилди: Ким ухлашни хоҳласа, Кипрга тунаши керак ёки ўз юртига қайтсин. Биз Ғазони тарк этмаймиз.

Ғазода жиноят содир этишда айбланган исроиллик аскари ҳибсга олинмасидан олдин Бразилияни тарк этишга муваффақ бўлди.

Ғазодаги жиноятлар учун Исроил аскарларига қарши даъволар аллақачон Жанубий Африка, Шри-Ланка, Белгия, Франция ва Бразилияда қўйилган.

Бугун Ливан ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувининг 61-куни. Босқинчилар мамлакат жанубидаги Ливаннинг Тайбе шаҳрига ҳужум қилди.

Ғазо секторида совуқдан ҳалок бўлган чақалоқлар сони 8 нафарга етди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: