Путиннинг империявий даъволари сақланиб қолган

Путиннинг империявий даъволари сақланиб қолган

АҚШ Давлат котибига кўра, Украинанинг Курск вилоятидаги позициялари тинчлик музокаралари учун муҳим.

Энтони Блинкен Киевга янги ҳарбий ёрдам етказиб бериш сабабини шундай изоҳлади. Шу билан бирга, у Россия Мудофаа вазирлигининг Украина Қуролли Кучлари Курск вилоятида қарши ҳужум бошлагани ҳақидаги хабарига муносабат билдирмади.

«Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги позицияси муҳим. Чунки бу жорий йилда ўтказилиши эҳтимоли бўлган ҳар қандай музокараларда катта аҳамият касб этади», — дея америкалик амалдорнинг сўзларини келтиради Barron’s нашри.

Блинкеннинг қайд этишича, жанговар ҳаракатлар тўхтаса ҳам, Украинага Путин яна ҳужум қилмаслиги учун «етарли кафолатлар» керак бўлади.

«Путиннинг империявий даъволари сақланиб қолган. Россия дам олиш, қайта қуролланиш ва натижада яна ҳужум қилишга уриниши мумкин», — дея қўшимча қилди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.

Дўстларингизга ҳам юборинг: