Қозоғистонда одамлар бўлган автомобиль дарёга қулаб тушди

Қозоғистонда одамлар бўлган автомобиль дарёга қулаб тушди

Қозоғистоннинг Абай вилояти Иртиш дарёсига тушиб кетган икки йўловчи автомобили қидирилмоқда. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

ФВВ матбуот хизматига кўра, ҳодиса 5 январь куни соат 06:00 ларда юз берган. Енгил автомобиль ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилиб, дарёга қулаб тушган. ЙТҲ вақтида салон ичида 4 киши бўлган. Йўловчилардан бири машинадан ўзи чиқиб, қирғоққача сузиб борган. У тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган.

“Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, ФВВ ходимлари зудлик билан воқеа жойига чиқиб, қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. Қидирув гуруҳи соат 09:00 да бир нафар марҳумнинг жасадини топиб, сувдан олиб чиққан ва кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш учун полиция органларига топширган”, дейилади хабарда.

Ҳозирда қутқарув операциясига 55 нафар қутқарувчи, 5 та сузиш воситаси, 2 та дрон, сувости қидирувлари учун эхолот, 10 та техника жалб қилинган.

Операцияни кучайтириш учун қўшимча равишда 68303-ҳарбий қисмдан Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбийлари жалб қилинган, шунингдек, Шарқий Қозоғистон вилоятидан қутқарув бўлинмалари келиши кутилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: