«Реал» Анчелоттининг ўрнига бошқа мураббий топиб қўйди

«Реал» Анчелоттининг ўрнига бошқа мураббий топиб қўйди

Ҳозирда Леверкузеннинг «Байер» клубини бошқараётган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо 2025 йилнинг ёзида маълум шартлар остида Карло Анчелоттининг ўрнига «Реал» бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда.

Манбага кўра, агар «Реал» жорий мавсумда на Чемпионлар лигасида, на Ла Лигада ғалаба қозона олмаса, Алонсо испан клубини бошқаради. Қайд этилишича, агар мавсум муваффақиятли якунланса, Анчелотти 2026 йилнинг ёзида шартномаси якунига қадар клубда қолади.

Хаби Алонсо 2022 йилда “Байер”ни қабул қилиб олган. 2023/2024 йилги мавсум якунида испаниялик мутахассис бошчилигида Леверкузен клуби Германия чемпионатида олтин медалларни қўлга киритди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: