“Тарих бизни ҳақлигимизни исботлайди”

“Тарих бизни ҳақлигимизни исботлайди”

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 2024 йил якунларига бағишланган тадбирда сўзлаган нутқида “Ғазода давом этаётган инқироз шароитида Фаластин халқига ёрдам бериш муҳимлигини” таъкидлади.

“Ғазодаги 15 ойлик фожиа 50 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу қон кетишда давом этаётган чуқур яра”, — деди Эрдўған.

Унинг таъкидлашича, Туркия «тинч аҳолининг азобини енгиллаштириш» учун Ғазога 100 минг тонна гуманитар ёрдам юборган.

“Биз Исроил билан савдони бутунлай тўхтатган ягона давлатмиз. Бу адолатга асосланган принципиал позиция”, – деди у.

Эрдоған Туркиянинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш борасидаги дипломатик ташаббуслари ҳақида гапирди.

“Биз Фаластин халқига ёрдам бериш учун эркин савдо шартномасини узайтиришга эришдик. Мақсадимиз Исроил билан савдо-сотиқни тўхтатиш натижасида етказилган зарарни минималлаштириш ва Фаластин иқтисодиётини қўллаб-қувватлашдир”, деди у.

Туркия президенти ушбу ташаббусларда ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётган турк бизнес вакилларига миннатдорлик билдирди.

“Биз ишонамизки, худди Сурия мисолида бўлгани каби, тарих бизни ҳақли деб кўрсатади. Ғазо бўйича позициямиз адолат ва тинчлик тамойилларига асосланади”, – деди Эрдоған.

Унинг таъкидлашича, «қиш мавсуми Ғазодаги гуманитар инқирозни янада кучайтирди ва Туркия минтақа халқига ёрдам бериш учун саъй-ҳаракатларини давом эттиради».

“Биз бегуноҳ одамларнинг ўлимига йўл қўя олмаймиз. Бизнинг саъй-ҳаракатларимиз зўравонликка барҳам бериш ва мустаҳкам тинчликка эришишга қаратилган”, — деди у.

Эрдўғон “Туркиянинг ҳаракатлари яқин келажакда натижа беришига” умид билдирди.

“Биз ҳар доим Фаластин халқи томонида бўламиз. Танқидларга қарамай, бизнинг позициямизга тарих баҳо беришига ишончимиз комил”, – дея хулоса қилди у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: