Филиппинда пиротехника 771 кишига зиён етказди

Филиппинда пиротехника 771 кишига зиён етказди

Филиппинда Рождество ва Янги йил байрамлари муносабати билан отилган пақилдоқлар таъсирида уч киши ҳалок бўлди.

Шу билан бирга жорий саналар даврида мушакбозлик билан боғлиқ жабрланганлар сони ҳам ошди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш департаментига таяниб, етакчи ахборот агентлиги маълум қилди.

Қайд этилганидек, 2024 йил 22 декабрдан 2025 йил 4 январгача қайд этилган жароҳатлар сони 771 тани ташкил этди. Азият чекканларнинг 453 нафари 19 ёшга етмаган ўсмирлар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: