2025 йил 1 июлдан паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади
Энди қоғоз нусхалар талаб қилинмайди, электрон шакллар тўлиқ юридик кучга эга бўлади.
Электрон шакли тан олинадиган ҳужжатлар рўйхати:
Биометрик паспорт, ID-карта;
Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
Никоҳ қайди ва ажралиш ҳақидаги гувоҳнома;
Транспорт воситасининг техник паспорти;
Пенсия ва ногиронлик ҳақида маълумотномалар;
Дипломлар ва талабалик гувоҳномаси.