Маскнинг биографи миллиардер ақлдан озаётганини айтди
Миллиардер Илон Маскнинг хулқ-атворини икки йилдан ортиқ кузатган биографи Сет Абрамсон миллиардернинг руҳий муаммолари ҳақида маълум қилди.
Абрамсоннинг айтишича, Маск руҳий касалликлардан азият чекади ва мунтазам равишда стрессли вазиятларга дуч келади. Бундан ташқари, гиёҳванд моддалар ҳам тадбиркорга салбий таъсир кўрсатмоқда.
“Мен чиндан ҳам Илон Маскнинг ақлдан озаётганига ишонаман. Унинг жиддий касаллигидан хавотирланишга асослар бор”, дея таъкидлади биограф.
Абрамсон, Маскнинг ҳолати барча америкаликлар учун муаммо бўлишини таъкидлади, чунки у Дональд Трампга таъсири туфайли Қўшма Штатлардаги энг муҳим шахслардан бирига айланди. Биограф тадбиркорнинг хавфли сиёсий ва иқтисодий қарорларни илгари суришидан огоҳлантирди.
Илон Маск Канада бош вазири Жастин Трюдони “қиз бола” деб атади
Трюдо мамлакат АҚШ таркибига қўшилмаслиги ҳақидаги твит ёзиб қолдирганди.
“Ҳой қиз, сен энди Канада губернатори эмассан, шунинг учун гапларингнинг аҳамияти йўқ”, деб жавоб берди Маск.
Илгари Маск ўзини беш минг ёшли вампир деб атаган эди.