Трамп: Эрдоған менинг дўстим
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп мамлакатдаги воқеалар фонида Суриядан қўшинларни олиб чиқиш жараёнида Туркия муҳимлигини таъкидлади, деб ёзади агентлик «Анадолу».
“Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған менинг дўстим ва мен ҳурмат қиладиган инсондир. Менимча, у ҳам мени ҳурмат қилади”, – дейди у.
АҚШнинг сайланган президенти Трамп Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида ташқи сиёсат масалаларига тўхталди.
Аввалги президентлиги даврида урушлардан қочганини эслатган Трамп, Суриядаги жараёнларда Туркиянинг аҳамиятига урғу берди.
Трамп биринчи президентлик даврида АҚШнинг Сурияда террор ташкилоти Даиш устидан ғалаба қозонганини ва ўзининг қўшинларининг катта қисмини бу мамлакатдан олиб чиққанини таъкидлади. У ҳозирги вазиятдаги муаммолар олдида Анқаранинг аҳамиятига яна бир бор ишора қилди.
АҚШнинг 2000 га яқин аскарини Суриядан олиб чиқиб кетасизми, деган саволга Трамп шундай деди: “Буни сизга айтмоқчи эмасман, чунки бу ҳарбий стратегиянинг бир қисми. Лекин бу ҳолат Туркия билан боғлиқлигини айта оламан”.
Сурия билан боғлиқ масалаларда Туркиянинг алоҳида ўрнига эътибор қаратган Трамп, “Президент Эрдўған менинг дўстим ва мен ҳурмат қиладиган инсондир. Менимча, у ҳам мени ҳурмат қилади”.