Туркия ўзининг Шимолий Киприда янги ҳарбий база қурилишини эълон қилди

Туркия ўзининг Шимолий Киприда янги ҳарбий база қурилишини эълон қилди

 

 

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнотига кўра, база минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва шарқий Ўрта ер денгизидаги стратегик манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадида барпо этилмоқда. Янги база Кипр масаласида Туркиянинг ҳарбий қудратини намоён қилиш воситаси сифатида кўрилмоқда.

 

База замонавий дронлар, ракета тизимлари ва денгиз флоти учун махсус иншоотлар билан жиҳозланади. Ғарб давлатлари ушбу ҳаракатни қоралаб, минтақадаги барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидламоқда. Кипр Республикаси ва Европа Иттифоқи Туркияни бир томонлама ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: