Ўзбекистон Канадада консуллик очишни режалаштирмоқда
2025-йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Канада, Бразилия ва Америка қитъасининг бошқа давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ушбу жараён доирасида Канадада Ўзбекистоннинг Бош консуллигини очиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари қаторига АҚШ муносабатларини чуқурлаштириш, хусусан, Трампнинг янги маъмурияти билан мулоқот ўрнатиш ва C5+1 форматида ҳамкорликни ривожлантириш киради.