Қамчиқ довонида селфи олишга уринган 2 киши қор босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида селфи олишга уринган 2 киши қор босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

 

Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати РИА Новостига хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, А-373 йўлининг 141-км.да 8 киши сайрга чиққан. Улардан бири тақиқланган ҳудудда селфи олишга уринганида қоқилиб, қор уюмига тушиб кетган. Уни қутқармоқчи бўлган шериги ҳам қор остида қолиб, иккаласи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Воқеа жойига чақирилган қутқарувчилар ҳалок бўлганларнинг жасадларини қор остидан олиб чиқишга муваффақ бўлган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: