Винисиуснинг икки ўйинга дисквалификация қилиниши адолатсиз” – Анчелотти
Аввалроқ “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор “Валенсия” билан ўйиндан сўнг иккита ўйинга дисквалификация қилинган эди. Клуб бош мураббийи Анчелотти ушбу ҳолат бўйича фикрларини билдириб ўтди.
“Винининг икки ўйинга дисквалификация қилиниши адолатсиз. Мен унга нисбатан айтиладиган барча ҳақоратларни эшитаман ҳамда у нималарга чидаб келаётганини сезаман. Бу иш нотўғри”, – дейди италия мутахассиси.
Мураббий бу ҳолатдан чарчаганини таъкидлади.
“Одамлар Винининг хатти-ҳаракати ҳақида гапирганда, унга айтиладиган барча ҳақоратлар ва бошқа нарсаларни унутади”, – дея қўшимча қилади Анчелотти.
Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум мадридликлар сафида 15 та ўйинда 8 та гол уриб, 5 та голли узатма муаллифи бўлган.