«Сурияга қарши санкциялар бекор қилиниши керак»

«Сурияга қарши санкциялар бекор қилиниши керак»

Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон Италия бош вазири Гиоргиа Мелони билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда TRT Haber телеканали хабар бермоқда. Эрдўғон Сурияни тиклашни кечиктирмасдан бошлаш зарурлигини таъкидлади.

Туркия раҳбари Мелони билан суҳбати давомида Италияни Сурияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш жараёнига раҳбарлик қилишга ҳам чақирди.

Томонлар икки томонлама кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилдилар. Эрдўғон ўзаро савдо ҳажмини ошириш имкониятига ишонч билдирди. У кўплаб соҳаларда, хусусан, мудофаа саноати ва энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: