Фуқаро билан жанжаллашган ички ишлар ходими устидан хизмат текшируви бошланди

Фуқаро билан жанжаллашган ички ишлар ходими устидан хизмат текшируви бошланди

Ижтимоий тармоқларда фуқаронинг ИИО ходимининг ҳаракатидан норозилиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Видеодаги ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олингани хабар билинди.

Қайд этилишича, ҳодиса жойида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Чориев ҳамда Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Н.Ҳайдаровлар ўрганиш ишларини олиб бормоқдалар.

Шунингдек, ходимнинг ҳаракатига баҳо бериш учун Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: