2024 йилда фирибгарлар россияликлардан 250-300 млн рубл ўғирлаган
Бу ҳақда Сбербанк бошқаруви раисининг ўринбосари Станислав Кузнецов хабар берди.
Унинг айтишича, 2025 йилда бу рақам қанча бўлишини айтиш қийин. Ҳаммаси давлат ва бизнеснинг фирибгарликка қарши курашда қай даражада самарали ишлашига боғлиқ.
Шу билан бирга, ҳукуматнинг фирибгарликка қарши чоралари, антифрод платформаси яратилиши ва банкларнинг бу йўналишдаги фаолияти ўғриликларни камайтириши мумкин, дейди у.