Жанубий Кореяда ҳалокатга учраган Jeju Air авиакомпанияси самолётининг иккала қора қутиси ҳам парвознинг сўнгги дақиқаларини қайд этмаган

Жанубий Кореяда ҳалокатга учраган Jeju Air авиакомпанияси самолётининг иккала қора қутиси ҳам парвознинг сўнгги дақиқаларини қайд этмаган

Бу ҳақда Yonhap нашри хабар бермоқда.

«Самолёт эрталаб соат 9:03 да ҳалокатга учраган, аммо иккита регистратор 8:59 да маълумотларни ёзиб олишни тўхтатган. Парвоз ҳақидаги сўнгги дақиқалардаги маълумотларнинг йўқлиги ҳалокатни текширишни қийинлаштиради. Бироқ ёзувлар терговчилар учун ягона манба эмас», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, энди текширувда турли ахборот манбалари, жумладан, ҳаво ҳаракатини бошқариш ёзувлари, ҳалокат видеолари ва воқеа жойидаги қолдиқлар таҳлилидан фойдаланилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: