Сеул Украина икки Шимолий Корея аскарини қўлга олганини тасдиқлади

Сеул Украина икки Шимолий Корея аскарини қўлга олганини тасдиқлади

Жанубий Корея миллий разведка хизмати 9 январь куни Курск вилоятида Шимолий Кореянинг икки аскари қўлга олинганини тасдиқлади. Маҳбуслардан бири украиналик терговчилар томонидан сўроқ пайтида Россия Федерациясига ноябрь ойида келганини ва Россия қўшинларида ҳарбий тайёргарликдан ўтганини айтди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги.

Асирга олинган аскар, шунингдек, Шимолий Корея аскарлари Россия томонида Украинага қарши урушда қатнашиш чоғида “катта йўқотишларга учраганини” тан олди. Бундан ташқари, Жанубий Корея миллий разведка хизмати Украинадан олинган маълумотни тасдиқлади, КХДР аскари дастлаб Россия Федерациясига ҳарбий машғулот сифатида юборилган деб ҳисобланган ва келганидан кейингина у жанговар ҳудудга жўнатилаётганини тушунган. Шимолий Кореянинг икки аскаридан бири асирга олинишидан олдин “тўрт-беш кун давомида овқат ва сув олмаган”, дейилади Жанубий Корея миллий разведка хизмати ҳисоботида.

Украина президенти Владимир Зеленский 11 январь куни Шимолий Кореянинг икки аскари қўлга олинганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Киевга олиб келинган маҳбуслар “СБУ терговчилари билан мулоқот қилишади”. Зеленский Пхенян аскарларини қўлга олиш осон иш бўлмаганини таъкидлади: “Одатда руслар ва бошқа Шимолий Корея аскарлари ярадорларни тугатишади ва Украинага қарши урушда бошқа давлатнинг иштироки ҳақида ҳеч қандай далил қолмаслиги учун ҳамма нарсани қиладилар”.

Дўстларингизга ҳам юборинг: