Украина Қуролли Кучлари КХДРлик бўлган ҳарбийларни асирга олди
Украина президентининг сўзларига кўра, жароҳатланган икки нафар ҳарбий қўлга олинган ва улар Киевга етказилган. Ҳозирда Украина Хавфсизлик хизмати терговчилари улар билан мулоқот қилмоқда.
«Бу вазифа осон бўлмади: одатда россияликлар ва Шимолий Кореядан бўлган бошқа ҳарбийлар ўз ярадор сафдошларини ўлдириб, КХДРнинг Украина урушида иштирок этаётганини кўрсатувчи далилларни йўқ қилишга ҳаракат қилишади», — деб ёзди Зеленский.
Шунингдек, Украина президенти асирлардан бирига тегишли эканлиги айтилаётган ҳарбий гувоҳнома суратини эълон қилди. Ушбу гувоҳномада 1998 йилда Россия Федерациясининг Тива Республикасида туғилган Аранзин исмли шахс қайд этилган.