Ғазо шимолида 100 кунлик қамал
Бомбаланаётган Ғазо: 465-куннинг асосий воқеалари.
Ғазо шимолида 100 кунлик қамал. Босқинчилар Шужайя ҳудуди, Байт Лаҳия, Рафаҳ, Нусейрат ва Жабалия лагерларига зарба берди. 24 соат ичида 28 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 46565 киши шаҳид бўлди.
Нацистлар Ғазо шаҳрида кўчирилганлар учун Салоҳ ад-Дин мактабига ҳужум қилишди. 5 киши ҳалок бўлди.
Индонезия касалхонасининг беморлари ва ходимлари тиббий эритмаларни ичишга мажбур. Босқинчилар қамал ва ҳужумлар туфайли одамлар муассасани тарк эта олмаяпти.
Ғазо фуқаролик мудофааси: Сўнгги беш кун ичида Исроилнинг секторни бомбалаши натижасида 70 нафар бола ҳалок бўлди.
Ал-Қудс бригадалари: Биз Нитсарим ўқида босқинчиларнинг қўмондонлик штабига зарба бердик.
Ғарбий Соҳилдаги Женинда қаршилик жангчилари ва Фаластин маъмурияти кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда. Салфитда босқинчилар ўнлаб фаластинликларни ҳибсга олди.
Оммавий ишғол: Мексикада Исроил армиясининг икки заҳирадаги аскарлари ҳибсга олинди.
Исроилнинг тўртта жанговар самолёти Ливан жанубидаги Ҳумин ал-Фақа ва Баалбек шаҳри чеккаларига зарба берди.
Оммавий ишғол: Исроил қамоқхоналарида қийноқлар ёки шифокорларнинг эътиборсизлиги натижасида 68 нафар фаластинлик маҳбус ҳалок бўлди.