Жамоат транспортидан бепул фойдаланувчилар сафи кенгайиши мумкин
ССВ ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида “Ўзбекистон фахрий донори” кўкрак нишони учун бериладиган бир марталик пул мукофотини ошириш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, “фахрий донор”лар шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, деб ёзади ЎзА.
Бундан ташқари, уларга санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш имконияти яратилади.