Полша Украинага қўшинларини юборишдан бош тортди
“Чегарадош давлатлар Украинага ўз қўшинлари билан кириши керак бўлган мамлакатлар эмас”, деди Полша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш.
“МИГ-29” самолётлари Украинага етказиб берилмаслигига ҳам тўхталди.
“Бир томондан, президент Зеленскийни тушунаман, чунки унинг вазифаси доимо кўпроқ ёрдам сўрашдан иборат. Бироқ менимча, у ва Украина шуни эсда тутишлари керакки, бошқалар фақат каскалар жўнатаётган пайтда, биз танклар юборгандик”, дея таъкидлади вазир.