Яҳё Синварнинг укаси Муҳаммад Синвар ҲАМАСга раҳбарлик қилади – WSJ
ҲАМАС ҳаракатига янги раҳбар этиб Муҳаммад Синвар тайинланди. У 2024 йил октябрь ойида Исроил кучлари томонидан ўлдирилган Яҳё Синварнинг укаси ҳисобланади. 50 ёшли Муҳаммад, акаси Яҳё сингари, ёшлигидан ҲАМАС сафларига қўшилган ва ҳаракатнинг қуролли қаноти бўлмиш “Иззуддин ал-Қассам бригадаси”да фаол иштирок этган.