Бугун тонгда Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди
Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
14 январ куни соат 05:43 да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри — Бухоро вилояти, Қоракўл тумани. Магнитуда — 4. Эпицентр Тошкентдан 529 км жануби-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Пешку туманида 2 балл, 44 км;
Қоракўл туманида 2 балл, 56 км.