Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги савдо ҳажми 10 баробар оширилиб, инвестициялар портфели $50 млрд.га етказилади
Бу ҳақда бугун Абу-Дабида Шавкат Мирзиёев ва Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён учрашувида сўз борди.
Учрашувда сиёсат, савдо, инвестиция, инновация, «яшил» энергетика, туризм ва рақамлаштириш каби йўналишлардаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2025-2027 йиллар «Иқтисодий ҳамкорликнинг янги даври» деб эълон қилиниб, 2030 йилгача савдони 10 баробар ошириш ва инвестициялар портфелини $50 млрд.га етказиш асосий вазифа сифатида белгиланди.