Трампнинг Гренландияни сотиб олиш таклифига Россия қандай муносабатда бўлди?
Россия Трампнинг Гренландия бўйича таклифи ва Украинани қўшиб олиш ўртасида параллеллик кўрсатмоқда.
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Гренландия бўйича таклифига изоҳ бериб, бу режа ва Россиянинг Украинанинг бир қанча ҳудудларини аннекция қилиши ўртасидаги ўхшашликларни келтириб ўтди.
Россия узоқ вақтдан бери халқаро ҳамжамиятга 2022-йил сентябрида Украинанинг Луганск, Донетск, Херсон ва Запороже вилоятларини қўшиб олганини оқлашга ҳаракат қилган.
Трамп АҚШ Данияга қарашли ярим автоном орол – Гренландияни, унда АҚШ Космик кучлари базаси жойлашганлигини ҳисобга олиб, қўлга киритишни истаётганини билдирган.
Пайшанба куни Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Песков, Трампнинг стратегик жиҳатдан Арктика доирасида жойлашган ва тахминан 56 минг аҳоли яшайдиган, шунингдек табиий бойликларга бой бўлган оролни қўлга киритиш ниятига муносабат билдирди. У табиий ресурсларга ҳам бой.
Кремл вакили журналистларга Россия «вазиятнинг бундай кескин ривожланишини жуда диққат билан кузатаётганини» айтди ва АҚШнинг сайланган президенти Россия «Россия Федерациясининг тўртта янги ҳудуди» аҳолисининг фикрларини инобатга олгани каби, Гренландия аҳолисининг қарашларини ҳам эътиборга олиши лозимлигини таъкидлади.
Песков бу ўринда Луганск, Донетск, Херсон ва Запороженинг ноқонуний қўшиб олинишига ишора қилган эди.
Москва босиб олинган ҳудудларда қўшиб олиш бўйича референдумлар ўтказди. Украина ва Ғарб мамлакатлар буни ноқонуний деб баҳолади, АҚШ эса уни сохта деб атади.
Овоз бериш пайтида қуролли гуруҳлар уйларга кириб, одамларни референдумда қатнашишга мажбурлаш билан таҳдид қилгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ўша вақтда Украина Президенти Володимир Зеленский референдумлар «нафақат халқаро ҳуқуқ ва Украина қонунчилигига қарши жиноят, балки аниқ шахсларга, бутун бир халққа қарши жиноят» эканлигини таъкидлаган эди.
Россия 2014-йилда ҳам Қрим ярим оролини Украинадан ноқонуний равишда ўзига қўшиб олган эди. Қрим халқаро миқёсда Украинанинг бир қисми сифатида тан олинади.