«F16 жанговар самолёти бегуноҳ болаларни нишонга олиши мантиққа тўғри келадими?»

«F16 жанговар самолёти бегуноҳ болаларни нишонга олиши мантиққа тўғри келадими?»

Al-Jazeera: Исроил армияси Ғазо шаҳридаги Ал-Форобий мактабини нишонга олиб, бутун бир оилани йўқ қилгани ҳақида жойлардаги ҳамкасбларимиз хабар бермоқда.

Ҳужум натижасида Ал-Ҳаразин оиласининг етти аъзоси, жумладан, янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлди.

«Биз тинч ухлаб ётган эдик, Исроил ҳарбий самолёти мактаб биносига ракета отганида кутилмаганда қўрқувга тушдик,» – деди оила аъзоларидан бирининг укаси Самар Ал-Ҳаразин.

«Бетон парчалари мен ва болаларимнинг устига тушди, биз зўрға у ердан чиқиб кетдик,» – деб қўшиб қўйди у.

«Мен акам оиласи билан бошпана топган синфхонага бориб қарасам, ракета тўғри ўша жойга тушган экан. Уларнинг танаси парчаланиб кетганини кўрдик. Акамнинг оёғини узоқроқдан топдим – хотини ва 17 кунлик янги туғилган қизчаси билан бирга.»

Ал-Ҳаразиннинг айтишича, атрофда ўнлаб тана қисмлари сочилиб ётарди.

«Қаерга қараманг, тана аъзолари ва қисмлари – ҳамма жойда,» – деди у.

Улар қандай жиноят, қандай нотўғри иш қилишди? Биз ўз уйимиздан мажбуран кўчирилган бегуноҳ фуқаролармиз. Биз мактаб биносида бошпана топган ҳимоясиз одамлармиз. F16 жанговар самолётининг бегуноҳ болаларни нишонга олиши қандай мантиққа тўғри келади?

Дўстларингизга ҳам юборинг: