Кремль жавоб тайёрламоқда

Кремль жавоб тайёрламоқда

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.

«Биз вазиятни синчковлик билан ўрганмоқдамиз. Албатта, бу ерда гап ушбу ноқонуний чораларнинг оқибатларини камайтириш имконини берадиган ва мамлакатимиз ҳамда компанияларимиз манфаатларига энг яхши хизмат қиладиган тадбирларни кўришга қаратилган,» – деди Песков чоршанба куни журналистларга Москванинг Россия нефть секторига қарши АҚШ санкцияларига қандай жавоб бериши ҳақидаги саволга жавобан. Унинг сўзларини Интерфакс келтирмоқда.

Песковдан жавоб жорий этилган санкцияларга ўхшаш бўладими, деб сўрашганда, у шундай жавоб берди: «Ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмайди. Мамлакатимиз манфаатларига энг кўп мос келадиган ишлар амалга оширилади.» Мамлакатимиз манфаатларига энг мос келадиган ишлар амалга оширилади,» – дея жавоб берди Кремль вакили.

Дўстларингизга ҳам юборинг: