Криштиану Роналду ҳашаматли тарзда учмоқда
«Ал-Насср» юлдузи соатига 980 километр тезликка эриша оладиган ва 19 йўловчини сиғдира оладиган ажойиб янги 75 миллион долларлик шахсий самолётни сотиб олди.
Криштиану Роналду ҳаётдаги энг яхши нарсаларга ўрганиб қолган одам бўлиб, португалиялик ўзига 75 миллион еврога (61 миллион фунт стерлинг) янги самолёт совға қилди.
Беш карра «Олтин тўп» совриндори Ўрта Шарқдан ташқарига чиқаётганида ҳам ҳашаматли тарзда саёҳат қилишни таъминлади – у ҳозирда Саудия Арабистони Про-лигасининг «Ал-Насср» жамоасида тўп сурмоқда. 39 ёшли футболчи илгари 24 миллион АҚШ доллари (20 миллион фунт стерлинг) қийматидаги Gulfstream G200 самолётига эгалик қилган эди.
Туркиянинг «Daily Sabah» нашри хабар беришича, Роналдо Gulfstream G650 русумли янги самолётга эга бўлди. Ушбу самолётнинг нархи жуда юқори бўлиб, у соатига 610 милягача тезликка эриша олиши айтилмоқда.
Ушбу самолёт 19 нафаргача йўловчини сиғдира олади, бу Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес ва уларнинг фарзандлари у билан бирга саёҳат қилишлари мумкинлигини англатади. Бортдаги 10 нафар йўловчи учун ётиб дам олиш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари, самолёт Wi-Fi, телефон, электр печь, микротўлқинли печь, мультимедиа тизими ва музлатгични ўз ичига олган таассуротли қулайликлар билан жиҳозланган.