Суриянинг амалдаги етакчиси: “Исроил баҳона қиляпти, кетиши керак”

Суриянинг амалдаги етакчиси: “Исроил баҳона қиляпти, кетиши керак”

Суриянинг амалдаги етакчиси Аҳмад ал-Шара Дамашқ Исроил билан чегарадаги буфер зонага БМТ тинчликпарвар кучларини жойлаштиришга тайёрлигини айтди.

«Исроил Сурияда Эрон қуролли кучларининг мавжудлигини рўкач қилиб, буфер зонага кириб келди. Дамашқда эски режим қулаганидан кейин энди бундай баҳоналар ўтмайди.

Исроил бостириб киришидан олдинги ҳолатни тиклаш учун БМТ кучларини буфер зонада кутиб олишга тайёрмиз», деди у Reuters агентлигига.

Унга кўра, Исроил уларни буфер зонадаги ҳаракатлар учун баҳона сифатида ишлатмоқда.

Декабрь ойи бошида Исроил Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилгани ҳақидаги хабарлар ортидан минтақа аҳолисини ҳимоя қилиш зарурлигини баҳона қилиб, буфер зонага ва Голан тепаликларидаги позицияларга қўшинларини юборган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: